Буларнинг ҳаммаси мусулмонларга пайғамбардангина бўлиши мумкин. Иккинчи оятда бундай дейилади:
وَالَّذِينَ اسْتَجَابُوا لِرَبِّهِمْ وَأَقَامُوا الصَّلاَةَ وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ – „Улар Парвардигорларига ижобат-итоат этган ва намозни тўкис адо қилган зотлардир. Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур“. [42:38]
Бу сифатларнинг ҳаммасига фақат мусулмонларгина эга. Шунинг учун ҳам маслаҳат қатъиян мусулмонлар ўртасида бўлади. Маслаҳат бу - мусулмонлар ўртасида машҳур ва маъруф иш, бу нарса Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам, мусулмонларнинг сўзларида ҳам келган. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳс.а.в.дан кўра кўпроқ саҳобаларига маслаҳат қиладиган кишини кўрмадим». Ҳасан р.а.дан ривоят қилинади: «Бирор қавм маслаҳат қилсагина ишларининг энг тўғрисига йўл топади». Фикр олиш, яъни маслаҳатлашиш Қуръон ва ҳадис насси билан собит бўлган. Аммо маслаҳат бўладиган раъй нима, фикр олинадиган иш қайси, унинг ҳукми қандай, тўғри-нотўғрилигидан қатъий назар кўпчиликнинг фикри олинадими, кўпчиликнинг раъйи бўладими, озчиликникими ёки бир кишиникими, бундан қатъий назар тўғри фикр олиниши вожибми, булар кўпчиликка номаълум.
Буларнинг жавобини билиш учун фикр воқеини тушуниш, раъй олиш ҳақида келган шаръий далилларни ўрганиш ва мана шу далилларни фикр воқеига ташриъий жиҳатдан татбиқ этиш зарур.
Аммо, оламда мавжуд бўлган фикрлар воқеига келсак, улар тўрт хил. Дунёдаги фикрлар ҳаммаси шулардан бири ёки уларнинг бир қисми бўлади. Бу тўрт хил фикр қуйидагилар:
1. Фикр шаръий ҳукм, яъни ташриъий раъй бўлади.
2. Фикр бирор ишга таъриф бўлиши мумкин ё шаръий ҳукм нима эканлигининг таърифига ўхшаш шаръий таъриф ёки ақл ва жамиятнинг таърифига ўхшаш воқенинг таърифи бўлиши мумкин.
3. Фикр мутахассислар идрок қиладиган бир мавзудаги мулоҳаза ёки фанга оид бўлиши мумкин.
4. Бирор амални қилишга йўлловчи фикр бўлиши мумкин.
Булар дунёдаги фикрлар ва уларнинг воқеси. Шўро, яъни маслаҳат мана бу фикрларнинг ҳаммасига тўғри келадими ёки баъзиларигами? Бу фикрларда, тўғри ва нотўғрилигидан қатъий назар, кўпчиликиниг фикри кучлими ёки озчиликники бўлса ҳам тўғрилиги аҳамиятлими? Бунга жавоб топиш учун аввало Қуръон ва ҳадисда келган далилларни кўриб чиқиш ва бу далилларни фикрларга татбиқ этиш лозим. Шўро тўрт фикрнинг ҳаммасига мувофиқ келишига Қуръон далиллари далолат қилади:
وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ
– „Ва ишларингизда улар (саҳобаларингиз)га маслаҳат солинг“. [3:159] 170-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|